Марказ ходимлари Жиззах филиалига ташриф буюришди. Мирзачўл, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик ва Пахтакор туманларининг туман аҳоли пунктлари фаолияти ўрганилди.

Марказ директорини илмий ишлар бўйича ўринбосари О.И.Хван томонидан филиал экспертлари ўртасида “Клинические и судебно – медицинские аспекты акушерских кровоточений” мавзусида суд-тиббий экспертлар учун махорат дарси ўтказилди ва ушбу усулни филиал амалиетига тадбиқ қилинган.

Марказ суд биология бўлими мудири А.М.Хамдамовдан томонидан филиал экспертлари ўртасида “Ходиса содир бўлган жойдан ашёвий далилларни олиш ва уларнинг суд биологик экспертизадаги аҳамияти” мавзусида махорат дарси ўтказилди;

Филиалнинг барча бўлимлари, лабораториялари ва туманлараро суд тиббий экспертиза бўлинмаларида ходимларга ва бажарилаётган экспертизалар хамда текширувларни ижросини таъминлаш бўйича яратилган шарт – шароитлар билан танишиб чиқилди ва тавсиялар берилди. Филиалда хужжатларни ва хужжат алмашув ва цифровизацияга ўтиш бўйича чора-тадбирлар ўтказилди.
Бўлимда барча юритиладиган журналлар, жумладан реактивларни чиқим қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Суд тиббий текширув далолатномаларини тўғри расмийлаштириш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 363-буйруғи бўйича ходимларга тушунтиришлар берилди. Суд биология бўлимида ўтказиладиган текширувлар бўйича ходимлар томонидан берилган саволлар юзасидан жавоб берилди.

Ташриф якунида филиал ходимлари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиб, филиалнинг мавжуд муаммолари, уларни хал этиш чора тадбирлари ва 2024 йилги устивор вазифалари хақида келишиб олинди.