Диққат! Малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинди. Перм давлат фармацевтика академиясидан 2024 йил 6 феврал куни Ф-11/24-сонли хати орқали “Фармацевтик ва кимё-токсикологик текширувлардаги хроматографик усуллар” мавзусидаги малака ошириш курсига суд-тиббий эксперт кимёгарлар учун танлов Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказида Ишчи гуруҳ  томонидан суҳбат асосида 2024 йил 31 май куни ўтказилади.

Танлов Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 22 апрелдаги 132-сон “Соғлиқни сақлаш тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмаштиришни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  буйруғи асосида ўтказилади.

Хужжатлар иловага биноан mail@forensic.uz электрон манзилига 2024 йил 25 май кунигача юборилади.

тел. 90 9020714

ТАНЛОВ _01_02_689_Хван_О_И,_Примухамедова_Х_И_

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan