Қабул узайтирилди! Шошмасак ҳам бўлади!

​Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли ва 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорларга мувофиқ Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) орқали олий таълимдан кейинги таълим институтларининг барча шаклларига талабгорлар томонидан ҳужжатлар топширилмоқда. Ҳужжатларни 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилиш белгиланган. Талабгорларга ҳужжат топширишда қулайликлар яратиш мақсадида 2023 йил учун олий таълим муассасаларида олий таълимдан кейинги таълим институтларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квоталари 50 фоизга ошганлиги, квоталар тасдиқланиши кечикканлигини ҳамда илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланувчи талабгорлар томонидан келиб тушаётган таклифларни инобатга олиб олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжатлар топшириш муддати жорий йилнинг 22 октябрига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз. ❗️Эслатма: Ҳукуматнинг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли ва 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорларга мувофиқ Ягона электрон тизими (phd.mininnovation.uz) орқали талабгорлар томонидан юборилган ҳужжатлар, ҳужжат топширилган ташкилот томонидан кўрилади, қабул қилинади ёки рад этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan