Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида яшовчи фуқаро Ш.Жалиловнинг жабрланувчи деб топилган ўғли Д.Худойбердиевнинг иши бўйича жиноят содир этиб, жазодан қутилиб қолишга ҳаракат қилаётган шахслар манфаатини кўзлаб ўтказилган ва мантиққа тўғри келмайдиган суд-тиббий экспертиза хулосаларидан шикоят қилинган видеомурожаати тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 187-моддаси талабига кўра, эксперт хулосаси терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан жиноят иши ёки терговга қадар текширув материаллари бўйича тўпланган бошқа далиллар билан биргаликда унинг илмий асосланганлиги ва экспертиза ўтказиш учун белгиланган.

Барча процессуал қоидаларга риоя этилганлиги нуқтаи назаридан баҳоланиши ҳамда ушбу кодексининг 176-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси талабларига кўра, хулоса асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки суд экспертизасини ўтказишнинг қоидалари жиддий бузилганда қайта суд экспертизаси тайинланиши кўзда тутилган.

Қайта суд экспертизаси тайинланганда суд эксперти олдига илгари қўлланилган текшириш усулларининг илмий асосланганлиги тўғрисида масала қўйилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Юқорида баён қилинганларга кўра, шунингдек амалдаги процессуал қонун талабидан келиб чиқиб, мурожаатда келтирилган важлар бўйича ваколатли, ишни олиб борувчи суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга мурожаат этиш тавсия этилади.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan