2022-йил 13-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг топшириғига биноан Республика
суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директорининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори
О.И. Хван Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон филиалига келди.
Филиал ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари билан умумий йиғилиш ўтказилиб, Ўзбекистон Республикасида
суд-тиббий хизматни янада ривожлантириш концепсияси тўғрисида муҳокама қилинди. Суд-тиббий хизматини
ривожлантиришда телемедицинанинг аҳамияти тўғрисида маъруза қилинди.

